1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Илон Маск TikTok рақобатчисини ишга туширмоқчи

Бу АҚШда TikTok тақиқланиши фонида юз бермоқда.

Илон Маск TikTok рақобатчисини ишга туширмоқчи

Илон Маск Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида қисқа видеолар платформаси — Vineʼни қайта ишга тушириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ушбу режа АҚШда ТикТокънинг тақиқланиши фонида юзага келган бўшлиқни тўлдиришга қаратилган.

 

2017 йилда ёпилган, 6 сонияли қисқа видеолар билан машҳур бўлган Vine платформаси қисқа муддат ичида катта аудитория тўплаганди. Маск Vine функциясини Х платформасига интеграция қилишни режалаштираётгани ҳақида гапириб, Х ижтимоий тармоғини универсал иловага айлантириш мақсадини билдирган эди. Ушбу илова хабар алмашиш, тўловлар, видео ва бошқа кўнгилочар хизматларни ўз ичига олади.

 

Маълумотларга кўра, Vineʼни қайта тиклаш катта ресурсларни талаб қилади, аммо TikTok бўш қолдирган майдонни эгаллаш учун бу муваффақиятли қадам бўлиши мумкин.

 

Бу Маскнинг Vineʼни қайта ишга тушириш бўйича биринчи уриниш эмас. У 2022 йилда фойдаланувчилардан платформани қайта тиклаш ҳақида фикр сўраган эди. Айни пайтда Маскнинг стратегияси Meta компаниясининг Инстаграмъда қисқа видео функциясини (Reels) ишга туширишга ўхшаш деб баҳоланмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика