1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Индонезияда 27 киши кўчкилар оқибатида ҳалок бўлди

Табиий офат турар-жой бинолари, масжидлар ва шоли далаларига жиддий зарар етказган.

Индонезияда 27 киши кўчкилар оқибатида ҳалок бўлди

 

“Индонезиянинг Шимолий Суматра провинциясида кўчкилар туфайли камида 27 киши ҳалок бўлди”, – деб хабар берган ТАСС нашри.

 

Қутқарувчилар бедарак йўқолган одамларни топишга ва кўчкидан зарар кўрган йўлларни тозалашга ҳаракат қилишмоқда. Хабарларга кўра, кўчкилар кучли ёмғир ёғиши ортидан келиб чиққан. Табиий офат турар-жой бинолари, масжидлар ва шоли далаларига зарар етказган.

 

Аввалроқ, иқлимшунослар Индонезия 2024 йил охиригача экстремал об-ҳаво шароитларига дуч келиши ҳақида огоҳлантирган эди, чунки "Ла-Нинё" иқлим ҳодисаси туфайли архипелагда ёғингарчилик кўпаяди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика