1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Индонезияда дори-дармонлар сотиш тўхтатилди

Ўтган ҳафта йўтал сиропи туфайли 70 нафар бола ҳалок бўлганди.

Индонезияда дори-дармонлар сотиш тўхтатилди

 

Индонезияда 100 га яқин боланинг ўлимидан сўнг мамлакада барча турдаги сироп ва суюқ дори-дармонларни сотиш тўхтатилди. 

 

Ўтган ҳафтада Гамбияда йўтал сиропи 70 га яқин боланинг ўлимига сабаб бўлганди. Йил бошидан бери  эса қурбонлар сони 99 тага етган. Эпидемиологларнинг айтишича, ҳақиқий ўлим сони хабар қилинганидан ҳам юқори бўлиши мумкин. 

 

Дори хорижий ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тегишли экани ҳозирча аниқмас.


Шу ой бошида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Гамбияда деярли 70 боланинг ўлими билан боғлиқ бўлган тўртта йўтал сиропи ҳақида глобал огоҳлантириш эълон қилди.

 

ЖССТ Ҳиндистон фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган сиропларда диетилен гликол ва этилен гликолнинг “қабул қилиб бўлмайдиган миқдори” борлигини аниқлади. Ташкилотнинг таъкидлашича, сироплар ўткир буйрак шикастланишига олиб келади.

 

Индонезия Соғлиқни сақлаш вазири худди шу кимёвий бирикмалар  баъзи маҳаллий дориларда ҳам топилганлигини айтди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика