1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Индонезияда кучли сув тошқини кузатилмоқда

20 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Индонезияда кучли сув тошқини кузатилмоқда

 

Индонезияда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Яна олти нафарининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

 

Ўтган пайшанба куни Ғарбий Суматра провинциясида ёғган кучли ёмғир 20 мингдан ортиқ уйни сув остида қолдирди. 80 мингдан ортиқ одам вақтинчалик бошпаналарга эвакуация қилинди. Табиий офат натижасида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. 

 

Қишлоқ ва шаҳарлар ўртасидаги йўллар тупроқ ва вайроналар билан тўсиб қўйилгани қутқарувчиларнинг ишлашига тўсқинлик қилмоқда. 150 дан ортиқ одам вайроналар остидан одамларни қидирмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика