Индонезиянинг “Citilink” лоукостери Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ўзбекистонлик дипломатларнинг авиакомпания вакиллари билан учрашуви чоғида маълум бўлди.
Унда Индонезия томонига "Умра Плюc" ва "Ўзбекистон Плюc" зиёрат туризми дастурлари бўйича "Citilink" транзитини таъминлашнинг қулай ва жозибали имкониятлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилган. Парвозлар Бухоро ёки Самарқанд орқали амалга оширилиши мақсад қилинган.
"Зиёрат туризми доирасида Ўзбекистон орқали парвозларни амалга ошириш имкониятлари жуда истиқболлидир",- дейди "Citilink" авиакомпаниясининг тижорат директори Агунг Сусило.


