1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Инновацион ривожланиш агентлигида "Олима" клуби ташкил этилади

Янги ташаббус олималар ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, менторлик тизимини йўлга қўйиш ҳамда инновацион ғояларни ривожлантиришга қаратилган.

Инновацион ривожланиш агентлигида "Олима" клуби ташкил этилади

 

 

 

Инновацион ривожланиш агентлигида 11 февраль – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан “Илм-фанда аёллар овози” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда олималар, ёш тадқиқотчилар, стартап асосчилари, талаба-қизлар ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.

 

Эркин мулоқот шаклида ўтган учрашувда хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, мавжуд грант ва дастурлардан самарали фойдаланиш, тадқиқот йўналишларини бугунги куннинг долзарб масалаларига қаратиш, олималар томонидан яратилаётган ишланмалар ва ихтироларни кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Иштирокчилар илм-фан соҳасида аёллар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш платформаларини кенгайтириш, илмий фаолиятга тўсқинлик қилаётган ижтимоий омилларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирди. Шунингдек, ўзбек олималари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш зарурлиги,  таъкидланди.

 

Тадбир якунида Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузурида «Олима» клубини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур клуб илм-фан ва инновация соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, олималар ва ёш тадқиқотчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, менторлик тизимини йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда инновацион ғоя ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Мутахассислар фикрича, «Олима» клуби нафақат илм-фан соҳасида фаол аёлларни бирлаштиради, балки жамиятда аёлларнинг илмий салоҳиятини кенг намоён этиш учун муҳим платформага айланиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика