1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Инспектор фермер хўжалиги ер майдонини 50 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлди

У ернинг 20 гектарини пуллашга уринган

Инспектор фермер хўжалиги ер майдонини 50 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбир ўтказди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд туман бўлими катта инспектори ўзига тегишли фермер хўжаликнинг 20 гектар ер майдонини 50 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика