1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Иорданияда тўққиз минг йиллик ёдгорлик топилди

У овчилар ибодатхонаси бўлганлиги айтилмоқда.

Иорданияда тўққиз минг йиллик ёдгорлик топилди

 

"Бу жой энг аввало сақланиб қолингани учун ҳам аҳамиятли. Унинг ёши 9 минг йилдан ортиқ ва деярли зарар кўрмаган",– деган иорданиялик археолог Воил Абу-Азиз. Ибодатхона ичида икки ўймакор тош топилган. Уларнинг бирида “саҳро варраги" тасвири бор. Шунингдек, у ерда қурбонлик келтириладиган жой,ўчоқ, денгиз чиғаноқлари ва оҳу овлаш учун ишлатилган қопқоннинг ихчам моделлари ҳам аниқланган.

 

Тадқиқотчилар бу ёдгорлик неолит давридаги маънавий маданиятга оид янги маълумотлар тақдим этади. Ибодатхона қадимги овчилар макони яқинидан ов қопқонлари топилгани ундан фойдаланган одамлар овчилик билан шуғулланганлигини билдиради.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги масжид шифтидан ноёб битиклар ва Қуръоннинг 200 йил илгари ёзилган қўлёзмаси топилгани тўғрисида хабар қилинганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика