1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ЙТҲ содир этди

Департамент ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ЙТҲ содир этди

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи ўзига бириктирилган хизмат машинасида ЙТҲга учради.

 

Аниқланишича, 20 июнь куни соат 16:10 лар атрофида Қашқадарё вилоятида Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи ўзига бириктирилган Nexia русумли хизмат машинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида қарама-қарши йўналишдаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси билан тўқнашиб кетиб, йўл транспорт ҳодисасига учраган.

 

Бундан ташқари, орқа томондан ҳаракатланиб келаётган Spark русумли автотранспорт воситаси ҳам  Nexia-3 автомашинасига келиб урилган. 


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли суд тиббиёт экспертизалари ҳамда департамент ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Экспертиза ҳамда хизмат текшируви натижасига кўра қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика