Ироқ сунъий йўлдош технологиясидан фойдаланган ҳолда интернет ишга туширилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Iraqi News” нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, аҳолини кабель орқали тармоқ билан таъминлаш нисбатан узоқ муддатли ва қиммат жараён бўлиб, тупроқ ишлари билан боғлиқ қийинчиликларни ҳам ўз зиммасига олади. Ироқ Алоқа вазирлиги департаменти халқаро компаниялар билан “Коинот орқали интернет” хизматини жорий этиш бўйича музокараларни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амазон 2024 йилда сунъий йўлдош интернет хизматини синовдан ўтказишини хабар қилинганди.


