1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Испанияда аҳолига ўлим расман тақиқланди

Маҳаллий ҳокимият соғлом турмуш тарзини тавсия қилмоқда, бироқ ўлим ҳолатларида қандай чоралар кўрилиши ноаниқ.

Испанияда аҳолига ўлим расман тақиқланди

Испаниянинг жанубий қисмида жойлашган Ланджарон қишлоғида (Гранада провинцияси) қабристонда жой тугагани сабабли ўзига хос ҳуқуқий чеклов жорий этилган: аҳолига ўлим “расман” тақиқланган.

 

The New York Post нашри хабарига кўра, ушбу ғайриоддий чора 1999-йилдан буён амалда. Ўша йили ягона мавжуд қабристон тўлиб қолган ва ўшандан бери янги ер майдони ажратилмаган.

 

4 мингга яқин аҳолига эга Ланджарон қишлоғи шифобахш минерал сувлари билан машҳур бўлиб, TikTok орқали ҳам машҳурликка эришган. Маҳаллий ҳокимият соғлом турмуш тарзини тавсия этаётган бўлса-да, ўлим ҳолатларида қандай чоралар кўрилиши ҳақида аниқ маълумот бермаган.

 

Айрим таҳлилчилар бу қарорни туризмни ривожлантиришга қаратилган PR стратегияси деб баҳоламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика