1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Испанияда марафон қатнашчиси маррага етмасдан вафот этди

Финиш чизиғига оз қолганда унинг юраги тўхтаб қолган.

Испанияда марафон қатнашчиси маррага етмасдан вафот этди

Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтказилган “Movistar Madrid Medio Maraton” ярим марафони давомида қайғули ҳолат юз берди. Мусобақа иштирокчиларидан бири финиш чизиғига оз қолганда юраги тўхтаб қолиши натижасида вафот этди.

 

Ташкилотчилар ва тиббий хизматлар зудлик билан ёрдам кўрсатган бўлишсада, афсуски, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Ҳодиса юзасидан расмий тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Марафон ташкилотчилари ва шаҳар аҳолиси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиришди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика