1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Исроил Бош вазири Рафаҳдаги операцияни тасдиқлади

ЦАХАЛ Миср билан чегарада жойлашган шаҳарга ҳужум қилмоқчи.

Исроил Бош вазири Рафаҳдаги операцияни тасдиқлади

 

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Рафаҳдаги операция режасини тасдиқлади.

 

Маълум қилинишича, Исроил армияси Ғазо секторидаги Миср билан чегарада жойлашган шаҳарга ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда ва тинч аҳолини эвакуация қилишни режалаштирмоқда.

 

Ғарб давлатлари бир миллиондан ортиқ ғазолик қочқинлар эвакуация қилинган Рафаҳда қуруқликдаги операция ўтказишнинг оқибатларидан Исроилни огоҳлантирмоқда. Аммо Бинямин Нетаняҳу Рафаҳни ҲАМАС гуруҳининг Ғазо секторидаги "охирги қалъаси" деб билади. Шунингдек, у ҲАМАСнинг олти ҳафталик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини "реалликдан йироқ" деб атади.

 

АFP хабарига кўра, ҲАМАСнинг сулҳ таклифи Исроил қўшинларининг Ғазо секторидан олиб чиқиб кетилиши ва гуруҳ томонидан гаровга олинганларни озод қилиш эвазига Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни озод этишни ўз ичига олган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика