Исроил мудофаа кучлари тунда Эронга бир қанча ракета зарбалари берди. Бу зарбалар “Эроннинг бир неча ойдан бери давом этаётган ҳужумларига жавобан” амалга оширилгани маълум қилинди.
Шунингдек, Суриянинг Дамашқ осмонида ҳам портлашлар содир бўлди. Жерусалем Пост газетасининг ёзишича, Эронга ҳужумда 100 дан ортиқ Исроил самолёти иштирок этган. Эрон аксарият ҳужумларни муваффақиятли қайтарганини эълон қилди. Айрим хабарларга кўра, Исроил томонидан қурбонлар ва Исроил самолётларига зарар етганлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Эрон Исроилнинг ҳужумлари сабабли барча самалёт рейсларини бекор қилди.


