Ғазо жанубида жойлашган озиқ-овқат тарқатиладиган ҳудудни Исроил ҳарбийлари бомбардимон қилди.
Қайд этилишича, БМТ Яқин Шарқ агентлиги ёрдам тарқатиш маркази яқинида ҳужум уюштирилди. Бомба ўша пайтда ўнлаб фаластинликлар бўлган бино дарвозаси олдидаги машинани вайрон қилган. Камида тўрт киши ҳалок бўлди, йигирмадан ортиқ киши яраланди.
Зарбадан бир неча дақиқа олдин Миср ва Бельгия ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо устидан гуманитар ёрдам қутиларини ташлаган.


