“Ҳарорат кўтарилиши натижасида ерусти темирйўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Натижада поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин”, — дейилади "Ўзтемирйўлйўловчи" матбуот хизмати берган хабарда.
Таъкидланишича, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда совитиш тизими ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.


