1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Истанбул Европанинг энг яхши шаҳри деб топилди

Рейтингнинг кейинги ўринларини Флоренция ва Рим шаҳарлари банд қилган.

Истанбул Европанинг энг яхши шаҳри деб топилди

 

Travel+Leisure сайёҳлик журнали ҳар йиллик рейтингини эълон қилди. Мазкур нашр доимий равишда ўқувчилар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда энг яхши шаҳарлар, меҳмонхоналар, курортлар, ороллар, лайнерлар ва авиакомпаниялар рўйхатини тузиб боради.

 

Бу йил Европа шаҳарлари Топ-10 талигида Истанбул етакчилик қилди. Сайёҳлар Осиё ва Европа ўртасидаги мазкур шаҳарга овқатланиш, маданият, меҳмондўстлик, савдо имкониятлари каби бир нечта мезонлар бўйича юқори баҳо берган.

 

Рейтингда Истанбул 100 баллдан 90,23 балл тўплаган

 

Рўйхатнинг иккинчи қаторини Италиянинг Флоренция шаҳри 89,48 балл билан банд қилди. Учинчи ўрин Рим (88,91 балл), тўртинчи ўрин Лиссабон (88,62 балл) ва бешинчи ўрин Порту (88,09 балл) шаҳарларига насиб қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика