Туркия пойтахти Истанбул шаҳри яқинида 28 та портламаган снаряд топилгани сабабли пляжлар ёпилди.
Истанбул расмийлари келиб чиқиши номаълум бўлган портловчи объектлар ҳақида хабар олгандан кейин соҳилни вақтинча ёпишга қарор қилинди. Қайд этилишича, снарядлар қирғоқдан 10 метр узоқликда, бир ярим метр чуқурликда бўлган.
28 та портламай қолган артиллерия снарядларидан саккизтаси олиб чиқилган.
Топилган снарядларни 2 август куни зарарсизлантириш режалаштирилган.


