1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ISW: Путин Пригожинни Бахмутдаги муваффақиятсизликда асосий айбдор қилиб кўрсатиши мумкин

Институт таҳлилчилари Донбассдаги шаҳарда асосий йўқотишлар айнан “Вагнер”ҳиссасига тўғри келаётганини маълум қилди.

ISW: Путин Пригожинни Бахмутдаги муваффақиятсизликда асосий айбдор қилиб кўрсатиши мумкин

 

РФ президенти Владимир Путин ва мудофаа вазирлиги “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожинни Бахмутга муваффақиятсиз ҳужумлар учун асосий айбдор қилиб кўрсатиши мумкин. бу ҳақда Американинг урушни ўрганиш институти (ISW) маълум қилди.

 

Экспертларнинг фикрича, Путин “вагнерчи”ларнинг катта йўқотишлари, паст руҳий ҳолат ва ҳарбий жиноятлар ҳақидаги ҳисоботлардан қуролли кучлардаги бошқа йирик муаммолардан чалғитиш мақсадида фойдаланиши мумкин.

 

Бундан ташқари, Бахмут остонасида йирик йўқотишлар асосан “Вагнер” атрофида ёритилмоқда. Бу эса мудофаа вазирлигига ўз йўқотишларини камайтириш ёки яшириш имконини беради.

 

2022 ёзидан буён Бахмутда оғир жанглар давом этмоқда. Ҳозирда Донбассдаги асосий тўқнашув нуқтаси ҳам айнан шу шаҳар бўлиб турибди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика