1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Италияда муҳожирлар қайиғи ағдарилиб кетиши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди

Бахтсиз ҳодисада 4 киши омон қолган.

Италияда муҳожирлар қайиғи ағдарилиб кетиши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди

 

Италиянинг Лампедуза оролида мигрантлар бўлган қайиқнинг қулаши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди ВВC.

 

Бахтсиз ҳодисада 4 киши омон қолган. Улар қутқарувчиларга қайиқда 45 киши, жумладан, уч нафар бола бўлганини айтишган.

 

Кема Туниснинг Сфакс шаҳридан йўлга чиққан. Бир неча соатдан кейин у ағдарилган ва чўкиб кетган. Сфакс-Лампедузадан 130 километр узоқликда жойлашган порт шаҳри. Тунис расмийларига кўра, бу ердан келган муҳожирлар хавфсиз ҳаёт излаб Европага ноқонуний саёҳат қилмоқда.

 

Омон қолганлар Мальта юк кемаси томонидан олиб кетилган ва Италия қирғоқ қўриқлаш хизматига топширилган.

 

Кейинги икки кун ичида Италия патруль кемаси ва хайрия гуруҳлари Лампедузага келган 2000 га яқин одамни қутқарди. Италия қирғоқ қўриқлаш хизмати якшанба куни яна иккита кема чўкиб кетганини ва 30 киши бедарак йўқолганини маълум қилган, Тунис расмийлари душанба куни Сфакс яқинида 11 нафар жасадни топган. Италия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён Италияга денгиз орқали 93,7 минг ноқонуний мигрант келган. Ўтган йилнинг шу даврида уларнинг сони 44,7 мингтани ташкил этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика