1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Иван Хурс” кемаси дронлар ҳужумига учради

Ҳужум учун танланган жой Россия-Украина можаросининг кескинлашувидан далолат беради.

“Иван Хурс” кемаси дронлар ҳужумига учради

 

Россиянинг “Иван Хурс” кемаси Ғарб ҳарбий-денгиз кучларининг учувчисиз самолётлари томонидан ҳужумга учради ва улар Старлинк сунъий йўлдош тизими орқали бошқарилди, деб ёзади “РИА Новости” хабардор манбага таяниб

 

Чоршанба куни Мудофаа вазирлиги Иван Хурс кемасига учувчисиз катерлар томонидан ҳужум қилингани ҳақида хабар берди.

 

“РИА Новости” материалида таъкидланганидек, учувчисиз катерларни учириш америкаликлар кўмагида ишга туширилган Очаководаги денгиз операциялари марказидан амалга оширилган. Шу билан бирга, бундай қурилмаларнинг ишга туширилиши 2018 йилда қайд этилган.

 

Манбанинг қайд этишича, видеолавҳалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, дронлар катта эҳтимол билан Украинада ишлаб чиқарилмаган.

 

Хабарда айтилишича, Украина режими "Ғарб жамоатчилиги учун эълон қилинмаган Ғарбда ишлаб чиқарилган янги учувчисиз денгиз транспорт воситаларининг партиясини" олгани аниқ. Манба дронлар Буюк Британия томонидан совға қилинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

 

"Ҳужум учун танланган жой Россия-Украина можаросининг кескинлашуви ва унинг географиясини кенгайтириши мумкинлигидан далолат беради", дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика