Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, июль ойида Ўзбекистондаги иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил июль ойида иккиламчи бозорда уй-жойларнинг 1 квадрат метр учун ўртача нархи ойига 1,8 фоизни ташкил этди (январда-0,9 фоиз, февралда-4,5 фоиз, мартда-0,2 фоиз, апрелда-1,7 фоиз, майда-2,5 фоиз, июнда – 0,8 фоиз), 2022 йил июль ойидан бошлаб бу кўрсаткич 23,3 фоизга ўсди.
Қайд этилишича, 2022 йил июль ойидан бошлаб уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Наманган шаҳрида – 35,3 фоиз, Тошкент вилоятида – 32,3 фоиз ва Тошкент шаҳрида – 30,9 фоиз кузатилди.
Тошкентнинг иккиламчи бозорида июль ойида нархларнинг ўсиши ойига 1,5 фоизни ташкил этди. Нархларнинг энг юқори ўсиши Шайхонтоҳур – 3,3 фоиз, Яккасарой – 2,9 фоиз фоизва Бектемир - 2,6 фоиз туманларида қайд этилди. Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ўртача нархи 2022 йил июль ойига нисбатан 30,9 фоизга ошди.
Республика бўйича июль ойида кўчмас мулкни олди-сотди битимлари сони деярли 25 мингни ташкил этди, бу бир ой олдингига нисбатан 5,5 фоизга кўпдир. Энг катта ўсиш Андижон – 19,5 фоиз, Сирдарё – 16,8 фоиз ва Жиззах – 16,5 фоиз вилоятларида қайд этилди. Ўтган йилнинг июль ойига нисбатан уй-жой савдоси 22,7 фоизга ошди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Қорақалпоғистон Республикаси – 96 фоиз, Бухоро – 48 фоиз ва Сирдарё – 35 фоиз вилоятларида қайд этилди.
Кўриб чиқилаётган даврда Тошкентда квартираларни ижарага бериш нархининг пасайиши сезиларли даражада секинлашди. Агар июнь ойида ижара бозори 2,4 фоизга пасайган бўлса, июль ойида бу пасайиш 0,7 фоизни ташкил этди ва 1 квадрта метр учун 8,7 фоиздан ошмади.
Пойтахтда 1 квадрат метр учун уй-жой ижарасининг энг юқори нархлари Миробод – 11,7 доллар, Яккасарой – 10,7 доллар ва Шайхонтоҳур туманларида - 10,5 долларни ташкил этди.


