1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг электрон тижоратга тайёргарлик индексини ишлаб чиқди

Мазкур индекс ҳар бир ҳудуднинг электрон тижоратга тайёрлигини кўрсатади.

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг электрон тижоратга тайёргарлик индексини ишлаб чиқди

 

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг электрон тижоратга тайёргарлик индексини ишлаб чиқди. Уни шу йил охиригача нашр этилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Жаҳон банкининг электрон тижорат бўйича эксперти Илҳом Алиев маълум қилди

 

Тошкентда Халқаро ПЛАС-форуми бўлиб ўтмоқда. Унда қайд этилишича, Жаҳон банки томонидан тайёрланган индекс республиканинг ҳар бир ҳудудининг электрон тижоратга тайёрлигини кўрсатади.

 

Масалан, дастлабки натижаларга кўра, Тошкент энг яхши кўрсаткичга эга бўлган бўлса, Сурхондарё вилоятида камроқ тайёргарлик кўрилган.

 

"Таҳлил қилишда мутахассислар, масалан, истеъмолчиларнинг кўникмалари, интернетга кириш ва товарларни этказиб бериш каби кўрсаткичларни ҳисобга олишган", — деди Алиев.

 

Индексни тузиш устида Россия Олий Иқтисодиёт мактаби, Гарвард бизнес мактаби, Хитой электрон тижорат ассоциацияси ва Тошкентдаги Вестминстер университети иштирокида халқаро экспертлар гуруҳи ишлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика