1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади

Улар билан футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари мавзусида суҳбат уюштирилади.

Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади

Ёшлар ойлиги доирасида 29 июнь куни дунёга машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга ташриф буюришади.

 

Хусусан:

 

Дида (Жесус Силва) – дарвозабон, Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЭФА чемпионлар лигаси ғолиби.

 

Кристиан Пануччи – Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Реал Мадрид ва Милан жамоалари билан икки марта УЭФА чемпионлар лигаси ғолиби.

 

Кристиан Заккардо – Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, жаҳон ва Бундеслига чемпиони.

 

Сержинио (Сержио Клаудио дос Сантос) – Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЭФА чемпионлар лигаси ғолиби.

 

29 июнь куни соат 15:00 да Ёшлар ижод саройида бўладиган учрашувда футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари, Ўзбекистонда соҳадаги ислоҳотлар ҳамда спортчиларимизнинг муваффақиятлари ҳақида суҳбат бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика