Жанубий Африканинг шарқий қирғоқдаги КваЗулу-Натал провинсиясида кучли ёғингарчилик туфайли кўчкилар юз бермоқда, офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 259 нафарга етди, дея маълум қилди расмийлар.
Ҳозирда аҳоли пунктларини сув босган, кўчки уйларни вайрон қилди. Вилоят ҳукумати қурбонлар сони янада ошиши мумкинлигини айтди. Қутқарув гуруҳи тошқинлар содир бўлган ва бинолар қулаган ҳудудларда одамларни эвакуация қилмоқда.


