Жанубий Африкада жанг пайтида йўналишини йўқотиб, рингнинг бўш бурчагига зарба бера бошлаган боксчи мия жароҳати туфайли вафот этди. Енгил вазн тоифасидаги 24 ёшли боксчи Симисо Бутелези Сипҳесиҳле Мнтунгвадан қаттиқ зарба олган. Ҳакам жангни тўхтатганидан кейин марҳум боксчи ҳавога кетма-кет зарба берган ва ерга қулаган. Бокс мусобоқаси Шарқий Дурбан шаҳрида Бутунжаҳон бокс федерацияси томонидан ташкил этилган.