Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг ўқув самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берди.
Унга кўра, KT1 ўқув самолёти жума куни маҳаллий вақт билан 13:36 да Сачхон шаҳри яқинида қулаган. Ҳодиса жойига 35 ўт ўчирувчи ва икки вертолёт жўнатилган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
KT 1ўқув самолёти "KAI" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва тўлиқ Жанубий Кореяда яратилган биринчи ҳарбий учоқ ҳисобланади.
Аввалроқ Шимолий Корея сувости кемасининг ноодатий ҳаракати сунъий йўлдош тасвирига тушиб қолганди.


