1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жанубий Кореяда президентнинг қайнонаси ҳибсга олинди

У ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланган

Жанубий Кореяда президентнинг қайнонаси ҳибсга олинди

 

Жанубий Кореянинг амалдаги президенти Юн Сок Ёлнинг қайнонаси Чой Ин Сун ҳужжатларни қалбакилаштириш учун судланганлик устидан берилган шикоятни рад этгани учун ҳибсга олинди. Қарор эълон қилинганидан кейин 76 ёшли аёл ҳушидан кетди, деб хабар беради Yonhap.

 

Қайд этилишича, ҳукм 2021 йилда чиқарилган, шундан кейин судланувчига бир йиллик қамоқ жазоси тайинланган, аммо апелляция ҳал қилинмагунча уни ҳибсга олишмаган, Чой Ин Сун эса ўз айбини тан олмай келаётганди.

 

Мамлакат президентининг қайнонаси Чой Ин Соон 34,7 миллиард вон (тахминан 27 миллион доллар) депозит сертификатини қалбакилаштиришда айбдор деб топилди. Ушбу ҳужжат 2013 йилда Сеонгнам шаҳридаги ер участкаларини сотиб олиш учун ишлатилган. Суд буни оғир жиноят деб топди.

 

Жанубий Корея президентининг қайнонаси аввалроқ бошқа жиноий ишда - 2015 йилда давлат тиббий суғуртасидан нафақа олишдаги фирибгарлик бўйича иштирок этган. Биринчи инстанция суди уни 3 йилга озодликдан маҳрум қилган, бироқ кейинчалик у оқланади.

 

Маълумот учун, Юн Сеок Ёл 2022 йилнинг майидан бери Жанубий Кореяни бошқариб келмоқда. Бунгача у Бош прокурор (2019-2021 йиллар), Сеул прокуратурасида ишлаган. Кўплаб юқори даражадаги терговларда, жумладан Жанубий Кореянинг икки президентининг ишларида иштирок этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика