1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ЖАРда сайёҳлар филлар жангига дуч келди

Жанг ярим соат давом этган.

ЖАРда сайёҳлар филлар жангига дуч келди

 

ЖАРдаги Крюгер миллий боғига борган сайёҳлар ноодатий ва даҳшатли ҳолатга гувоҳ бўлди. Уларнинг бахтига сафари қилаётганлар шунчаки ҳаваскорлар эмас, балки бўлажак гидлар эди. Акс ҳолда сафар фожиали якунланиши мумкин эди.

 

Гап шундаки, тажрибали йўл кўрсатувчи Кристофер Шуман бўлажак ҳамкасбларига боғни кўрсатаётганида улар филлар жангига гувоҳ бўлди. Иккита нар филнинг жанги ярим соат давом этди.

 

Кузатувчилар воқеага аралашмай, уни хавфсиз масофадан кузатиб турди. Жанг натижасида фақатгина дарахтлар ва йўлнинг ўтиш қисмига шикаст етган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика