1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ЖАРда сув тошқини сабаб 22 киши қурбон бўлди

50 дан ортиқ киши эса жароҳатланган.

ЖАРда сув тошқини сабаб 22 киши қурбон бўлди

 

Жанубий Африка Республикасининг жануби-шарқий қисмида кучли ёмғир сабаб юзага келган сув тошқини оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда АФП нашри хабар берди.

 

Унга кўра, Квазулу-Натал ва Шарқий Кейп вилоятларида қурбонлар сони 22 кишига етган. 50 дан ортиқ киши жароҳатланган. Аввалроқ 12 кишининг ўлими ҳақида хабар берилган эди.

 

Сув тошқини бошланганидан буён икки мингдан ортиқ аҳоли хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинган, дейилади хабарларда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика