Бугун, 11 апрель куни Бирлашган Араб амирликларининг Фужейра шаҳрида “Chess for Life — Fujairah, Ramadan” халқаро блиц-турнири якунланди. Ушбу турнирда 25 давлатдан 168 нафар шахматчи иштирок этди.
Халқаро беллашувда ўзбекистонлик шахматчи, гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ҳам қатнашди. У 9 имкониятдан 8 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Жавоҳир Синдаров Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида 9 апрель куни якунланган шахмат бўйича ““Ramadan open” халқаро турнирида иштирок этиб, бронза медали соҳибига айланган эди.


