1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Жерар Пике фаолиятини қаерда якунлашини маълум қилди

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике жорий мавсум охирида профессионал фаолиятини “Барселона”да тугатиши мумкин. Бу ҳақда “Goal.cом” нашри маълум қилди.

Жерар Пике фаолиятини қаерда якунлашини маълум қилди

 

 

Хабарга кўра, Пике учун 2021-2022 йилги мавсум охиргиси бўлади. Футболчи жорий йил жамоасига қўлидан келганча ёрдам берaди, аммо кейинги мавсумда иштирок эта олишига кафолат беролмаслигини айтган.

 

Эслатиб ўтамиз, Жерар Пике 2008 йилдан буён "Барселона" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

 

Футболчи Каталония клуби сафида бир неча бор Испания чемпиони, Испания кубоги ҳамда суперкубоги, Европа чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди. Бу йилги мавсумда эса Испания чемпионатининг 2 та ўйинида иштирок этди ва битта гол уришга муваффақ бўлди.

 

Аввалроқ Серхио Агуэро “Барселона”дан норози бўлаётган ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика