Ш.Шарипов 2019 йил 24 апрелдан бери Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман суди раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Марҳум шу кунга қадар Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси, шунингдек, Жомбой ва Пайариқ туман судининг раиси лавозимларида ишлаган.
Унинг икки нафар фарзанди бор.
У бир неча кун аввал ишхонасида инсульт бўлиб, Челак шаҳридаги шифохонага ётқизилган. Жаноза эртага 28 июль куни соат 11:00 да Нуробод тумани, Анжирли қишлоғида (оталарининг ҳовлиси) бўлиб ўтади.
Zamon.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.


