1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Жиноятчи тасодифан ўз ўғлига ҳужум қилди

Воқеа йигит банкоматдан пул олаётганда юз берган.

Жиноятчи тасодифан ўз ўғлига ҳужум қилди

 

Глазго шаҳрида ошхона пичоғи билан қуролланган ўғри банкоматдан пул ечиб олаётганда тасодифан ўз ўғлини нишонга олди.

 

17 ёшли йигит банкоматдан ўн фунт нақд пул олмоқчи бўлган. У банк картасини чўнтагига солиб, банкоматдан пул олди ва орқасига ўгирилиб, юзига катта ошхона пичоғи тиралганини сезди. Йигит юзи шарф остида яширинган одамни кўрди.

 

Ҳужумчи йигитдан пулни беришни талаб қилган. Отасини овози ва кўзларидан дарров таниди. "Жиддийми? Менинг кимлигимни биласизми? - жавоб қилди йигит. Жиноятчи унга аҳамият бермаслигини айтди. Кейин ўсмир рўмолини ечиб: "Нима қиляпсиз, дада?" Бунга қароқчи жавоб берди: "Кечирасиз, мен умидсизман".

 

Ўсмир воқеа жойидан қочиб, бўлган воқеани бувисига айтиб берган. У полицияга ҳужум ҳақида хабар берган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 45 ёшли эркакни ўз уйида қўлга олди. Аввалига у жиноят содир этганлик фактини рад этган, бироқ кейинчалик ўз қилмишига иқрор бўлган.

 

"Мен банкоматда у эканлигини билмасдим", — деди эркак.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика