Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Жиззах вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш профилактика муассасалари томонидан аутсорсинг хизматларидан фойдаланиш бўйича (иссиқ овқат билан таъминлаш) давлат харидларини амалга оширишда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ҳамда «Рақобат тўғрисида»ги қонунларга риоя этилганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишларда 2022 йил ва 2023 йилнинг ўтган даврида 11 та туман тиббиёт бирлашмалари томонидан ўтказилган жами 65 та ҳолатда қиймати 14 423 400 000 сўмлик давлат харидларини амалга ошириш жараёнида «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши аниқланган.
Қайд этилишича, ўрганиш натижалари бўйича маълумотлар тегишли чора кўриш учун вилоят прокуратурасига тақдим қилинган.


