1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда Ҳудудгаз бўлим бошлиғи пора устида ушланди

У меҳмонхонада 300 млн олаётганда қўлга тушган.

Жиззахда Ҳудудгаз бўлим бошлиғи пора устида ушланди

Жиззахда Ҳудудгаз бўлим бошлиғи ва МЧЖ раҳбари фирибгарлик устида қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

 

Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Жиззах” филиали қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи, “Жиззах нефтгаз стройМЧЖ раҳбари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 1998 йили туғилган фуқарога Зафаробод тумани ҳудудида “ЖиззахнефтьгазстройМЧЖ номига балиқчилик фаолиятини ривожлантириш учун 10 йил муддатга ижара асосида ажратилган 40 гектар ҳамда ўзининг ерига туташ бўлган яна 24 гектар ер майдонини жами 800 млн сўмга сотишга келишган.

 

Келгусида давлат ўрмон хўжалиги балансидаги 130 гектар ер майдонини ўзининг юқори лавозимда ишловчи ваколатли танишлари орқали олиб бериши эвазига 10 000 АҚШ доллари беришни сўраган.

 

13 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар шахс Жиззах шаҳрида жойлашган меҳмонхонада келишилган пуллардан 300 млн сўмини олдиндан бўнак сифатида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 

Ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Дўстлик тумани бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика