1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда кўчатлар қуриб қолгани учун Ободонлаштириш бошқармаси масъули жазога тортилди

Маълум бўлишича, 500 га яқин кўчат сувсизликдан қуриб қолган.

Жиззахда кўчатлар қуриб қолгани учун Ободонлаштириш бошқармаси масъули жазога тортилди

 

Жиззахда кўчатлар қуриб қолганлиги сабабли Ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғига жарима солинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилшича, вилоят Экология бошқармаси Бахмал тумани бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. 

 

Рейд давомида Бахмал тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан «Фидокор» МФЙ ҳудудига "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 1332 туп манзарали кўчатларнинг 450 тупи сувсизлик натижасида қуриб қолганлиги маълум бўлди. Бу билан "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4,24,32-моддалари талаблари бузилган.

 

Ҳолати юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғига МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисмига асосан БҲМнинг 10 баробари – 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика