Ўзгидрометнинг “Ғаллаорол” кузатув станцияси маълумотига кўра, бугун вилоятда 25 м/с гача бўлган тезликдаги шамол эсиши кузатилган.
Кучли шамол Ғаллаорол туманининг “Қўйтош” маҳалласида ноёб турдаги 25 туп арча дарахтларини илдизи билан йиқитган.
Aввалроқ Андижондаги перинатал марказ ҳудудида 12 туп дарахтлар қонунга хилоф равишда кесилгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ


