1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда маст ҳайдовчи “КамАЗ”да савдо дўконини бузиб ташлади

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

Жиззахда маст ҳайдовчи “КамАЗ”да савдо дўконини бузиб ташлади

Жиззах вилояти ИИБ Зарбдор туманида юк машина ҳайдовчиси “КамАЗ”да Spark автомобили ва савдо дўконига шикаст етказгани юзасидан маълумот берди

 

Қайд этилишича, 28 май куни соат 01:19 ларда Зарбдор тумани “Равот” МФЙда жойлашган савдо дўкони иш юритувчиси вилоят ИИБнинг 102 хизматига қўнғироқ қилиб “КамАЗ” русумли юк автомашинаси эгаси савдо дўконини бузиб ташлаганини маълум қилган.

 

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида Зомин тумани “Нурликент” МФЙда яшовчи 26 ёшли Т.Ш. “КамАЗ” русумли юк автомашинасини маст ҳолда савдо дўкони олдига бошқариб келиб, дўкон ёнида турган 24 ёшли Ҳ.Р ва унинг шериги У.О. билан ўзаро тортишиб қолгани аниқланган.

 

Натижада фуқаро Ҳ.Р. ҳайдовчининг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Шундан сўнг Т.Ш. жаҳл устида ўзи бошқарувидаги юк автомашинасига ўтириб, уни ҳайдаб, шу ерда турган Ҳ.Р.га тегишли Spark русумли автомашинанинг орқасидан уриб юбориб, автомашина ва савдо дўконига моддий зарар етказган.

 

Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда. Тергов натижаларига кўра ушбу воқеа иштирокчиларининг хати-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, — дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика