1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Жиззахда тиббиёт ходимлари беморни замбилдан тушириб юборгани ростми?

15:26 / 27.04.2022

1.2k

Жиззахда тиббиёт ходимлари беморни замбилдан тушириб юборгани ростми?

Жиззахда тиббиёт ходимлари беморни замбилдан тушириб юборгани ростми?

Ҳолат бўйича ССВ маълумот берди.

 

Ижтимоий тармоқда “Арнасой” ёзуви туширилган тез тиббий ёрдам автомашинаси ёнида бемор замбилдан беихтиёр ерга йиқитиб юборилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан ССВ матбуот хизмати расмий изоҳ берди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари Жиззах вилояти Арнасой туманида уюшмаган ёшлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танлови ўтказилган. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеоролик туман маданият маркази режиссёри Б.Айюбов томонидан ҳудуддаги “Ғафур Ғулом”, “Ғолиблар”, “Бобур” ва “Олтин водий” МФЙ ёшларидан иборат “Шоввозлар” терма жамоаси учун махсус суратга олинган.

 

Шундан сўнг бу лавҳа мазкур жамоа аъзоларининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига “Қувноқлар ва зукколар учун махсус” тагсўзи остида жойланган. Аммо кейинчалик айрим блогерлар томонидан нотўғри талқин қилинган ҳолда интернет тармоқларига тарқатиб юборилган.

 

Таъкидланишича, ушбу видеолавҳадаги нохуш ҳолатга тез тиббий ёрдам тизимининг, хусусан, Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бригадаси ходимларининг мутлақо алоқаси йўқ.

 

“Шу боис вазирлик фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимлари обрўсига путур етказадиган бу каби асоссиз ахборот ва видеолавҳаларни тарқатмасликларини сўраб қолади”, — дейилади расмий хабарда.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика