1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Жиззахлик фирибгар аёлнинг найранглари фош бўлди

60 ёшга яқинлашиб қолган фирибгар фуқароларга уй олиб бериш ваъдаси билан миллионлаб пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Жиззахлик фирибгар аёлнинг найранглари фош бўлди

 

М.А аввал судланиб, берилган имкон туфайли жазодан озод бўлишига қарамасдан, яна қайта фирибгарлик кўчасига киради. Бир неча бор одамлар ишончига кириб, уларни чув туширади.

 

У Н.Қ.дан уй олиб бериш алдови билан 13 млн сўм, Х.Т.дан 1 500 АҚШ доллари олиб, йўқ бўлиб кетади. Бундан ташқари, Б.Й.нинг ишончига кириб, унга банк орқали 150 миллион сўм миқдорда субсидия ажратилиши учун олдиндан 25 миллион сўм миқдорда пул тўлов қилишини айтиб, ёнидан 2 000 АҚШ долларини унинг учун чиқадиган субсидия пулларига қўйишини, қолган 3 миллион сўмини беришини айтиб, 2021 йил август ойида Б.Ю.дан 3 миллион сўм, сентябрь ойида 600 минг сўм ва 1 миллион 400 минг сўмлик мебелларини олиб кетиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

 

Суд ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқоридаги қайд этилган далилларга баҳо бериб, судланувчи М.А.ни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 28, 211-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди. Юқорида келтириб ўтилган моддий зарарларнинг жабрланувчилар фойдасига ундирилиши белгиланиб, 5 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика