“Биз одамларни орқага, Афғонистонга қайтариб юбормаймиз. Лекин уларни Буюк Британияга ноқонуний киришига ҳам йўл қўймаймиз. Биз дунёга очиқ бўлишни истаймиз, аммо шахсий хавфсизлигимизга ҳам эътибор беришимиз лозим.”,— деган Жонсон. Бу йўл охир-оқибатда Британия миллий манфаатлари ва фуқаролар хавфсизлигига рахна солиши мумкинлигнии қайд этган.
Бундан ташқари, Жонсон ҳукумат бирлашган қиролликда 20 минг афғонистонлик қочқинларни қабул қилишни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқилганини тасдиқлади. Ҳозирда Кобулдан 306 нафар Британия, 2 минг 52 нафар афғонистонлик фуқаро эвакуация қилинган. Жонсон, шунингдек, “Толибон” ҳозирча фуқаролар эвакуациясига қаршилик қилмаётганини ҳам таъкидлаган.
Бундан аввал Буюк Британия ва АҚШ Афғонистондаги вазият юзасидан G7 мамлакатларининг виртуал саммитини ўтказишга келишиб олишган эди.
Жаҳонгир Қўзиев


