"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Реал"ни бошқариши мумкин.
Хабарларга кўра, италиялик мутахассис Карло Анчелотти мавсум охирида "Реал"ни тарк этади. Мадрид жамоаси раҳбарияти бош мураббийликка Леверкузеннинг "Байер" устози Хаби Алонсо ёки португалиялик Жозе Моуриньони таклиф қилишдан манфаатдор. Қайд этилишича, "Байер" Алонсони қўйиб юбориш ниятида эмас ва Жозенинг "Реал" президенти Флорентино Перес билан яхши муносабатда бўлгани учун Моуриньони тайинлаш варианти реалроқ.


