Дунё
|
27 Ноябр 10:00
254
Дунё
|
27.11.2021, 10:00
254

ЖССТ COVID-19нинг янги штаммини «Омикрон» деб номлади

Ушбу штаммда 32 та мутация мавжудлиги аниқланди.

 

ЖССТ коронавируснинг B.1.1.529 янги штаммини юнон алифбосининг 15-ҳарфига мувофиқ «Омикрон» деб атади.

 

Маълумотларга кўра илк бор B.1.1.529 штамми ЖАРда қайд этилган. У Ботсвана, Исроил, Гонконг ва Бельгияда ҳам аниқланган.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра ҳозирги ПЗР тестлари ушбу штаммни аниқлай олиши мумкин экан.

 

Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики "Омикрон" штамми билан касалланган одамда яна қайта шу штамм билан касалланиш ҳафи юқори экан.

 

Ҳозирда янги штамм ҳақида янада кўпроқ маълумот йиғилмоқда. Хусусан, уларнинг вазифаси ҳозирда қўлланилаётган COVID-19га қарши вакциналар ундан қанчалик ҳимоялашини аниқлашдан иборат.

 

Аввалроқ, Коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми пайдо бўлгани ҳамда АҚШ олимлари "йота" штаммидан одамларни огоҳлантиргани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева