1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

ЖССТ: Дунё аҳолисининг 90 фоизида коронавирусга қарши иммунитет бор

Вакцинация ва касалликдан даволаниш натижасида оммавий иммунитет шакллангани айтилмоқда.

ЖССТ: Дунё аҳолисининг 90 фоизида коронавирусга қарши иммунитет бор

 

Дунё аҳолисининг 90 фоизида COVID-19’га қарши иммунитет шаклланди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

 

“ЖССТ маълумотларига кўра,  касалликдан даволаниш ёки вакцинация ҳисобига дунё аҳолисининг энг камида 90 фоизида SARS-CoV-2 вирусига қарши иммунитет шаклланган”, – деган ташкилот раҳбари.

 

ЖССТ бош директорининг сўзларига кўра, 21-27 ноябрь кунлари коронавирус оқибатида 8.5 минг киши ҳалок бўлган. Сўнгги беш ҳафтада ҳафталик ўлим ҳолатлари камайгани қайд этилган.

 

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика