1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

“Kaskadyorlar” 10 sutkaga qamaladi

Бунинг устига жарима ҳам тўлайди.

“Kaskadyorlar” 10 sutkaga qamaladi

 

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Каскадёрликми ёки жинниликми?!» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Мазкур лавҳада бир неча йигитлардан иборат  TikTok'чилар машҳур бўлиш истагида автомашинанинг  устки қисмига бошқа бир йигитни боғлаб қўйгани,  автомашина юриб кетаётгани акс этган. Бу   йигитларнинг  навбатдаги хавфли пранклари  ижтимоий тармоқ фаоллари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Замон.уз мухбири  ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ матбуот ходими билан боғланди.

 

 Берилган маълумотга кўра, ўзининг хурмача қилиқлари билан юлдуз бўлишни истаган  бу йигитлар Тошкент шаҳар ИИББ га чақиртирилиб,   улар билан профилактик суҳбат ўтказилган. Воқеа 1 июль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида содир бўлган. Йигитларнинг бири бу ишдан мақсад интернетда танилиш ва  шоу қилиш эканлиги билан изоҳ берган.  

 

Мазкур ҳолат  Тошкент шаҳар ИИББ томонидан  атрофлича ўрганиб чиқилди ва “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 125-  ва 183 - моддасига кўра  судга ҳужжатлар тақдим қилинди. Суд қарорига қоидабузарларга кўра  10 сутка маъмурий қамоқ жазоси,  базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравар миқдорида жарима тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика