1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Килиан Мбаппе: «Мен ўзимни юлдуз, деб ҳисоблайманми? Менимча, ҳа...»

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзи  ҳақида фикр билдирди.

Килиан Мбаппе: «Мен ўзимни юлдуз, деб ҳисоблайманми? Менимча, ҳа...»

 

 

«Мен ўзимни юлдуз, деб ҳисоблайманми? Менимча, ҳа. Агар одамни бутун шаҳар ва бутун дунё таниса, бу шундай. Юлдуз бўлиш мақом масаласи, лекин бу мени бошқаларга нисбатан устун қилиб қўймайди.

 

Юксак даражали футболда ҳеч ким сизга чегирма бермайди ёки ҳеч нарсага қодир эмаслигингизни англатмайди. Сиз ўзингизни ким эканлигингизга ишонтиришингиз керак. Эго ва ўз-ўзини севиш бу инжиқлик эмас, балки ўзини устун, деб билиш, ҳамма нарсани қилиш ва мен “энг яхшиман” дейишга тайёрлик белгиси.

 

Ўйинчилар дўст бўлиши керакми? Йўқ. Нонвой каби сиз ҳам бошқа новвойлар билан дўст бўлишингиз шарт эмас. Ғалаба қозониш учун ҳам ҳар куни жамоадошлар билан кечки овқатни бирга тановул қилиш  шарт эмас.», - деди Мбаппе.

 

Жамшид Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика