1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ким Чен Ин шолипояда амалдорларига дакки берди

КХДР етакчиси шоли экилган далаларни сув босишига йўл қўйганларни топиб, жазолашни буюрди.

Ким Чен Ин шолипояда амалдорларига дакки берди

 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ончхондаги шоли экилган далалардан бирига бориб, у ердаги тиклаш ишлари қандай олиб борилаётганини текширди. Бу ҳудудда сув тошқинларидан кейин экин далалари сув остида қолган.

 

Маҳаллий нашрлар эълон қилган суратлардан кўриш мумкинки, Ким Чен Ин оёқ кийимини ечмасдан, тиззасигача сув кечиб шолипояга кирган. Унга ҳамроҳлик қилган мулозимлар ҳам унинг ортидан сув босган далага кирган.

 

Маълум бўлишича, сув тошқини оқибатида 560 гектар экин майдони сув остида қолган. Шундан 270 гектари шоли экилган далалар бўлган. Шимолликлар етакчиси юқори мартабали мулозимларни тошқин вақтида масъулиятсиз ҳаракат қилгани учун койиган, кучишлатар тизим раҳбарларига мурожаат қилиб, айбдорларни топишни ва жазолашни буюрган.

 

Ким, хусусан, мамлакат бош вазири Ток Хун ва у бошқарадиган вазирларни танқид қилган.

 

«Охирги йилларда Ким Ток Хуннинг кабинетида иқтисодий ва маъмурий интизом издан чиқди», — деган у.

 

 

Ким Чен Ин бош вазирни «томошабин бўлиб ўтиргани», бош вазир ўринбосарини эса «фақат ёнилғи етказиб бериш билан шуғулланаётгани», суғориладиган ерлар мелиорацияси бюроси директорини «қурилиш учун ажратилган мазутнинг аксар қисмини яширгани» учун танқид қилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика