
Газетанинг ёзишича, маҳаллий аҳоли "жодугарлар ови"ни уюштирган. 2021 йил июндан сентябргача 300 дан ортиқ аёл "жодугарлик"да айбланган. Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячилари содир бўлаётган воқеаларда ҳукуматни айблади. Чунки улар бунга қарши чора кўрмаган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, бундай ҳолатларда қотиллик содир этганларни топиш қийин.
Аввалроқ АҚШда 5 нафар журналист қотилига 345 йил қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Насиба Тўхтаева


