Конго Демократик Республикасида сўнгги кунларда мамлакатни вайрон қилган кучли ёмғир ва сув тошқини ортидан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси пойтахт Киншасада ёмғирлар оқибатида камида 169 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Яна 30 киши жароҳатланди, тахминан 280 уйни вайрон қилди, уларда 38 мингга яқин аҳоли жабр кўрди.
“Бугун ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик миллий мотам тугади”, — дейилади хабарда.


